Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу оятлар маъноси хақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар | Bayyina.uz

Ушбу оятлар маъноси хақида
муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар.

Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», деган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундоқ намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», деганлар.
Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят хақида сўралганда, улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар, деганлар.
Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларга ҳам алоҳида эътибор берганлар.

Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» - «намозларини унутувчилар»,
дейилмоқда, «фии солатиҳим «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар хақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор.
Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб хатога йўл кўйса, саҳв саждаси қилиб, дархол тўғрилайди.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube