Get Mystery Box with random crypto!

Савол: фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб? Жаво | Bayyina.uz

Савол: фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб:
мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.

Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли нарсалардан ташқари ўсмаса-да нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube