Get Mystery Box with random crypto!

#ЭСЛАТМА МУБОРАК ҚАДР КЕЧАСИ Азизлар, бугун 30-март, шанба, | Bayyina.uz

#ЭСЛАТМА

МУБОРАК ҚАДР КЕЧАСИ

Азизлар, бугун 30-март, шанба, Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг биринчи тоқ, яъни 21-кечасидир.
Шу бугунги тоқ кечадан бошлаб қолган тоқ кечалари ҳам шом намозидан бомдод намозига қадар биз, мўмин-мусулмонлар имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. Қадр кечаси Рамазон ойи охирги ўн кунининг тоқ кунларидан бирида яширилган.
Зеро, Оиша онамиз ривоят килган саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунидан изланглар". Бухорийнинг ривоятларида эса: "Рамазоннинг охирги ўн кунининг тоқ кечаларида (изланглар)", деб хабар берилган.

Шундай экан, муқаддас Рамазон ойи муборак кечасининг баракотларидан бебаҳра қолмаслик учун астойдил сайъ-ҳаракат қилайлик.

ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
(Аллоҳим, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт)
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube