Get Mystery Box with random crypto!

Албатта дунё ҳаёти барча инсонлар, шахслар, жамиятлар, халқлар | Bayyina.uz

Албатта дунё ҳаёти барча инсонлар, шахслар, жамиятлар, халқлар ва ҳукуматларнинг барчасига имтиҳон диёридир. Мукофот ва қарор топиш ўрни эмасдир.
“Албатта, охират, ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир”.
(Ғофир сураси, 38-оят).

Шунинг учун ҳам дунё ҳаёти бир қанча ишлар, турли қарама-қарши ҳолатларни ўз ичига олади. Унда сиҳат-саломатлик ва касаллик бордир, унда бойлик ва фақирлик бордир ва унда ҳаёт ва ўлим бордир. Шунингдек, унда уруш ва вайронагарчилик ҳамда тинчлик ва барқарорлик бордир. Буларнинг бари Аллоҳ таолонинг ҳаётда жорий этган суннатидир.
Буларнинг бари илоҳий ҳикматдир, инсон учун имтиҳон, синовдир. Унда ҳақиқат ва унинг маъданларини кашф қилиш бордир.

Энди кимки бунинг сирини чуқур англамас экан, унинг бу жаҳолати уни бахтсизлик сари етаклайди, уни шубҳалар зулматига кўмиб юборади, васвасалар ва залолатларнинг чалкаш йўлларига олиб боради.
Буни зоҳирий ҳаётнинг турфа хилликларида, ажнабийларнинг маданий-ақлий инқирозларида кўриб, гувоҳ бўлиб турибмиз.

Устоз, доктор Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳнинг «Мусулмон тафаккури ва учинчи минг йилликдаги курашлар» номли китобидан.
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube