Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Вақт ажратиб ўқишга арзийдиган ҳикоя Бир йигит дониш | Baxt...

#ибрат

Вақт ажратиб ўқишга арзийдиган ҳикоя

Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
— Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, Мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо оқ доғлар қолган бўлса ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман, — дебди.
Шунда донишманд:
— Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда, — дебди.
Унга жавобан йигит:
— Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими, — дебди кулиб.
— Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, — дебди донишманд. —Эшит, ўғлим, мантиқ бўйича савол: Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?

Йигитни жаҳли чиқиб, шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам биладику, албатта, бети қора бўлганида
— Йўқ сен адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бир-бирининг бетига қарадилар. Бети қора шеригининг бетига қараса у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригининг бетининг қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб бетини ювгани борадида. Бети тозаси боради.
— Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол беринг-чи, — дебди йигит шашти тушиб.
— Майли эшит яна битта мантиқий савол дебди донишманд. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Вой устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта, бети тозаси-да.
— Йўқ, яна адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригининг бетини кўриб, ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
— Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мўмкинми, — дебди йигит секингина.
— Майли, эшит. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Ахир аниқладик-ку иккаласи ҳам борадида, — дебди йигит асабийлашиб.
— Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан. Бети қораси шеригининг бетини тозалигини кўриб ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бети тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак иккаласи ҳам бормайди.
— Хўп, майли, мен енгилдим, — деб таслим бўлибди, профессор. — Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг, — дебди.
— Икки киши мўридан...
— Бўлди, бўлди, ахир, билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайдида.
— Йўқ сен мантиқан адашдинг.
— Сенинг "Мен ҳамма нарсани биламан" деган фикринг сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза иккинчисиники қора бўлиши мумкин. Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосни, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.

Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат, билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган.