Get Mystery Box with random crypto!

Бойлик ва камбағаллик психологияси. Фаровонлик ташқарида эма | BAXT QASRI psixologiyasi

Бойлик ва камбағаллик психологияси.


Фаровонлик ташқарида эмас, ичимизда жойлашган. Яъни ҳар биримизнинг ичимиздаги истеъдотимиз орқасидан ҳақиқий фаровонликка эришиш мумкин.

Биз шунчаки хобби деб атаганимиз аслида бизга табиат томонидан инъом этилган иқтидоримиздир ва айнан бизнинг шу иқтидоримиз кимгадир жуда зарур бўлиши мумкин.

Бунинг учун уни ташқарига чиқаришимиз керак, яъни ҳаракат қилишимиз керак.

Фаровонликни яна бир қонуни ўй-фикрларимизни ўзгартириш. Бойлар каби фикрлаш.

Масалан: уйингизни таъмирламоқчисиз, фарзандингиз оёқ кийим олиб беринг деб бошингизни қотиряпти
Бу вазиятда нима деймиз, кўрмаяпсанми уйни таъмирлашга озмунча пул кетябдими. Ҳозирча амаллаб тур
Тўғрими?

Бойлар бу вазиятда албатта паралелл равишда оёқ кийим ҳам олиб беради, уйни таъмирдан ҳам чиқаради ва саёҳат қилишга ҳам улгуради.

Чунки унда етарлича пул бор деб ўзингизни алдаманг.

Шунчаки фаровон ҳаётга эришганлар бунинг учун ўзларига рухсат берадилар. Ўзларини шунга муносиб деб ҳисоблайдилар.

Аксариятимиз бу йил уйни таъмирдан чиқардим, янаги йил тўй, ундан кейинги йил машина сотиб оламан деб фикрлаймиз.

Натижада бизга бу йилга фақат уйнинг таъмирига лойиқ пул келади.Чунки онгимизда қолганларига рухсат йўқ. @baxtqasripsixologiyasi