Get Mystery Box with random crypto!

КИМДАНДИР НИМАДИР КУТИШдан тўхтанг! Тушунинг, сизга ҳеч ким н | BAXT QASRI psixologiyasi

КИМДАНДИР НИМАДИР КУТИШдан тўхтанг!

Тушунинг, сизга ҳеч ким нимадир қилишга мажбур эмас, шуни тушунган кунингиз, сиз учун янги ҳаёт бошланганини билдиради.

Ҳеч ким!
Ҳеч нимада!
Мажбурмас!

Бу жуда оддий. Бу ҳақиқат.

Сизга тўқнаш келган ҳар бир киши учун муҳим инсон бўлишни исташдан тўхтанг. Сизни севишга ҳеч ким мажбур эмас, совғалар беришга ҳам. Сиз билан дўст бўлишга, сизга яхшилик қилишга ва мулойим гапиришга ҳам, беминнат ёрдам беришга ҳам мажбур эмас! Сизга вафодор бўлишга ҳам мажбур эмас!

Сиз учун харакат қилишларига, сизнинг ёнингизни олишларига, қийин вактда қўллаб-қувватлашларига умид қилиб ўтиришни бас қилинг!

Сизни юпатишга ҳам, қарз бериб туришга ҳам, сизнинг ҳикояларингизни тинглашга, ҳазилларингизга кулишга ҳам мажбурмас.

Сиз яхши мутахассислигингиз учун олқишлашга ва ўзингизни бахтли хис қилишингиз учун ҳаракат қилишга ҳам мажбур эмаслар!

Ҳеч ким сизнинг яхшилигингизга яхшилик билан жавоб беришга мажбур эмас. Сиздан миннатдор бўлишга ҳам. Тушуняпсизми?

Ҳеч ким.
Ҳеч каерда.
Ҳеч нарсага.
Мажбур эмас.
Ҳеч қачон!

Бу гап сизни хафа қилаяптими?
Тушкун аҳволга соляптими?
Ўзингизни ёлғиз ҳис килаяпсизми?
Ҳафсалангиз пир бўлдими?

Йўқ, Йўқ, Йўқ!

Четдан бир қаранг. Ахир бу ёруғлик. Бу Сизнинг қонингизга сингиб кетган, кимдандир нималарнидир умид қилишдек бахтсизликдан халос бўлишдир. Қалбингиздаги, сиз учун "қарздор" бўлган инсонлар рўйхатидан қутулишдир.

Эсингиздами? Кимларнидир сиз учун кўп нарсада мажбур деб ҳисоблагансиз. Уларни қўйиб юборинг. Одамларни йўқ нарсада айбламанг. Ўзингизни йўқ нарсага умидвор қилиб чарчатманг.
Яхшилик қилган инсонларингиз сизга шундай жавоб қайтармаганига куйинманг.

Одамларни муҳокама қилиш ва айблашдан тўхташ, сизнинг ҳақиқий ҳаёт бошлаганингиздан далолат!

Янги, ҳақиқий, кучли инсон ҳаёти!!!

Ахир сиз буни жуда хоҳлагандингиз-ку?!
Энди сиз ҳеч кимдан ҳеч нима кутмайсиз.

Бундан буён нимадир содир бўлса, кимдир сиз учун яхшилик қилса, сиз чексиз миннатдорлик ҳиссини туясиз.

Англаб етишдек илиқ бир тўлқин юрагингизга югуради.
Энди сиз илгари эътибор бермаган майда-чуйдаларни ҳам илғай бошлайсиз:

Ширин сўзни...
Ёрдам бераётганларни...
Табассум қилганларни...

Демак, ҳамма гап ўзингизда экан. Кўрдингизми? Атрофда қанчалик кўп яхшилик борки, сиз уларни ўзингизнинг "хоҳлайман" ва "у мажбур" деган фикрларингиз билан тўсиб қўйяпсиз.

Ҳар бир инсон меҳрибон. Сиз фақат, улардан нимадир кутиш ва уларга баҳо беришдан тўхтанг!!!
Шунда ҳаммаси ўз изига тушади. Бу, айниқса, ўзаро муҳаббат туйғуларида муҳим ўрин эгаллайди.

Агар севсангиз - уни мажбурламанг. Ўз ҳолига қўйинг. Ўзингизча, қандайдир ҳаракатларга уни мажбур деб ҳисобламанг.

Мана у...
Хақиқий муносабат.
Соҳта эмас.
Унинг танловини ҳурмат килиш.

Ҳамма нарсани назорат қилишдан тўхтанг.
Ёқмаяптими - кетинг. Аммо кимгадир яшашни ўргатманг.
Ҳеч ким Сиз учун ҳеч нимада мажбур эмас.

Бу биринчи қадам.

Бундан буён сиз ҳеч кимдан хафа бўлмайсиз. Ҳеч ким билан тортишмайсиз. Ҳеч кимдан нимадир кутиб асабийлашмайсиз.

Ноҳақликлар йўқолади, фақат ўзаро миннатдорлик ҳисси қолади. Бу таърифлаб бўлмас даражада ажойиб - Енгиллик. Оддийлик.

Сиз қанчадан-қанча кераксиз ўйлардан халос бўлдингиз.
Энди эса сиз озодсиз!

Ҳотиржамликни ҳис этиб, уни тинглаш учун ва кўп эзгуликларни ҳис қилиш учун озодликка чиқдингиз.

Сиз шунчаки БОРСИЗ!
Сизга ҳеч ким ҳеч нимада мажбур эмас!
Сиз ҳам ҳеч ким учун мажбур эмассиз!

Сиз учун булаётган барча ишлар бу сизни таньовингиз ва буни ТАН олинг булди.

Хар иш Аллохдан ва буларни сиз узиз учун ундан качондир сураб олгансиз. Тан олган кунингиз хаммаси узгаради ишонинг. @baxtqasripsixologiyasi