Get Mystery Box with random crypto!

#Қўқонжоним Яқин кунларда бўлган суҳбатлардан. Сизнинг фикри | 💫Baxt nafasi💫

#Қўқонжоним

Яқин кунларда бўлган суҳбатлардан.

Сизнинг фикрингиз?

****

- Қизимни унаштириб қўйдим.
- Аллоҳ хайрли қилсин. Бахтини берсин. Тўй қачон?
- Мактабни битириб олсин. Кейин тўйни белгилаймиз.
- Вой, мактабни битирмай туриб унаштирдингизми? Қизингиз неча ёш?
- Қуда тараф қўймадиде. 2005 йил.
- Ўқитмабсизми?
- Ўқиб нимаям қиларди.



****

Автобусдаман. Автобус деярли бўм-бўш.
Бекатда 3 та ўқувчи қизлар чиқишди.
Олдинги ўриндиқни тўлдириб бир ўзим ўтирибман.)) 3 та қиз мени орқамдаги ўриндиққа жой бўлишди. Кичкинагина-кичкинагина, ширин қизлар.
Улар деярли шивирлашиб гаплашишяпти. Пичирлашиб гаплашишган сари, ҳаёлим ҳам, қулоғим ҳам ўшалар томонга оғиб кетяпти..))
- Кеча уйга яна совчилар келишди.
- Нима дейишди.
- Билмадим. Сани тўйинг қачонга белгиланди.
- Имтиҳонлардан кейинга. Манимча июл ойига шекилли.
- Мани ўқигим келяпти.- деб учинчи қиз суҳбатга аралашди.
- Қари қиз бўлиб қопкетмоқчимисан?



Бу йил мактабни битирувчи қизим билан бўлган суҳбатдан.
- Ая, нега бизда бошқача-а?
- Нима бошқача?
- Дугоналарим олийгоҳга кириш ҳақида деярли гаплашмайди.
- Нима ҳақида гаплашишади?
- Турмушга чиқиш ҳақида гаплашишади.



Бир ривоят ёдимга тушди.
Бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб: “Ҳазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқиштишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай?”, деб сўрабди. Шунда ҳаким зот: “Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан”, деб жавоб берган экан.