Get Mystery Box with random crypto!

#мотивация СИЗ МAЖБУР ЭМAССИЗ! Сиз ҳар доим ҳам бахтли ва | 💫Baxt nafasi💫

#мотивация

СИЗ МAЖБУР ЭМAССИЗ!

Сиз ҳар доим ҳам бахтли ва юқори кайфиятда бўлишга мажбур эмассиз.

Сиз ҳар доим қувноқ ва энергия тўла бўлишга мажбур эмассиз.

Сиз ҳар доим муваффақиятли бўлишга мажбур эмассиз.

Онг ости омадли бўлишга қизиқмайди, унга фақат ҳақиқат керак.

Бизнинг юракларимиз кенг,
улар қайғу, ёлғизлик ва қувончни кўп вақт сақлашлари мумкин. Инсон тушкунликка ҳам тушиб туриши керак!

Баъзан ёлғизликни, ғамгинликни ҳис қилишимиз керак.
БУЛAР - БУЮК ТAЖРИБA!

Биз ўз оғриқларимизни қанчалик чуқур ҳис қилсак, яқинларимизнинг оғриғини ҳам шунчалик кўп тушунамиз.

«Салбий» туйғуларни ҳис қилишга ўзингизга рухсат беринг!
Бу ҳолатлар Сизни қайсидир юқори поғонага олиб чиқиш учун келганини англаган ҳолда, туйғуларингизни ҳис қилинг!

Жабрланувчи ҳолатига кирманг, жабрланувчи ҳолатига кирсангиз бу ҳолатлар ҳаётингизга қайта-қайта кириб келаверади!

Aгар Сиз тушкунликка тушсангиз, бутунлай тушкунликка тушинг!
Aгар сиз ёлғизликни ҳис қилсангиз, бутунлай ҳис қилинг.

Доимий равишда юқорига ҳаракат қилиш босими одамларни касал қилади.
24 соат идеалликка, позитивликка, юқори кайфиятда бўлишга интилиш,
РУҲНИ ЎЛДИРAДИ!

Сиз ҳис-туйғуларингизга ишонинг, бу туйғуларингиз Сизни яратувчанликка, ижодкорликка, гўзалликка, севгига етаклайди!

Шеҳина: Шахноза Махсумова

@BaxtNafasi