Get Mystery Box with random crypto!

Огоҳ бўлинг! Фейк! Шу кунларда айрим фуқаролар томонидан ула | Бахтли оила ва фарзанд

Огоҳ бўлинг! Фейк!

Шу кунларда айрим фуқаролар томонидан уларга “Markaziy Bank Uzbekistan” номли фойдаланувчи томонидан картадаги маблағлар фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олиш мақсадида карта транзакцияларини бекор қилиш учун телеграм ботга кириш лозимлиги юзасидан хабар келганлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам ушбу бот ва хабар Марказий банкка тегишли эканлигига аниқлик киритишни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Марказий банк шуни маълум қиладики, мазкур хабар ва бот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг.

https://t.me/baxtlioilabola