Get Mystery Box with random crypto!

#Ислом_тарихи ВАҲШИЙНИНГ БЎЙНИНИ СИНДИРГАН ТАҚВО! Ҳижрий 262 | Islom Dini Haqida☪️

#Ислом_тарихи

ВАҲШИЙНИНГ БЎЙНИНИ СИНДИРГАН ТАҚВО!
Ҳижрий 262 йиллар!
(1-қисм)
Бу даврда Мисрда, асл Бухоролик Аҳмад ибн Тулун подшоҳ бўлган. У замонда Мисрда энг тақводор, ўз замонасининг билимдони ва зоҳиди Шайх Абул Ҳасан (асл исми Буннон ибн Муҳаммад) ҳам яшар эди.

Бир куни мана шу шайх, Миср подшоси Аҳмад ибн Тулунга қарши бир фатво чиқарди. Буни эшитган подшоҳ Аҳмад ибн Тулун тезда шайхга аскарларини юбориб, уни саройга олиб келишни буюрди. Шайхни саройга олиб келгач, подшоҳ шайхдан фатвосини қайтиб олишни сўради.

Шайх эса бундан бош тортди. Ўша пайтдаги Мисрлик ҳукмдорларнинг урфига кўра, подшоҳга итоат қилмаган кишини, бир неча ҳафта оч бўлган шернинг қафасига киритиб юборар ва унинг оч шерга тириклай ем бўлишини бутун халққа томоша қилдириб, шу йўл билан халқни подшоҳга қарши чиқишдан қайтариб турар эди.

Подшоҳ Аҳмад ибн Тулун ҳам шайх Абул Ҳасанни мана шундай қилмоқчи бўлиб, халқни тўплаб, бир неча ҳафта оч турган шернинг қафасига киритиб юборди...

Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
@baxtliliii