Get Mystery Box with random crypto!

​​ Гўзал фикр! Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи | BAXTLI AYOL ❤️

​​ Гўзал фикр!

Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.

Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:

- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қиламиз?

Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:

- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қиламиз?

Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.

Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, донишманднинг унга раҳми келиб, нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:

- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.

- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади.

Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла

- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди.

Аёлни бу маслаҳат жуда қувонтирди.
У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўларди, оқибатда бечора оналарини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётида қувонч ортиб борарди.

Қиссадан ҳисса: ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сен вазиятни ўзгартира олмасанг унга муносабатингни ўзгартир. Нарсаларга бошқа назар билан қарай бошлашнинг билан, ҳаётинг ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.
Доимгидек хулосани ўзингизга қолдираман

Доим яхшилик изланг ва буни яқинларингизга илининг

https://t.me/baxtliayol_gulxayonorkulova