Get Mystery Box with random crypto!

Эркакнинг нафсини қўзғаб, ўз оиласидан бездираётган аёллар кўп | BAXTLI AYOL ❤️

Эркакнинг нафсини қўзғаб, ўз оиласидан бездираётган аёллар кўпайди...


Балиқлар хоҳласа ҳам, қирғоқда юролмагани каби, қорлар хоҳласа ҳам ёзда туролмагани каби, қуёш хоҳласа ҳам тунда чиқолмагани каби бу оламда ҳар кимнинг ҳақини Аллоҳ бермаса, ололмайди.

Шундай экан, инсон ҳаққим бор, деб ҳақдорларнинг ризқига, неъматига тажовуз қилгани не ҳол?

Дейлик, бир бахтли оилада ширин фарзандлар ва меҳрли инсонлар бирлашиб яшаяпти. Уларнинг ўртасига бошқа бир бадбахт тушиб, «Менинг ҳаққим шу ерда», деб аралаша бошласа, унинг амалини бу дунёда золим дейишади.

У ўз ақли ва маънавияти билан «бу ишни осон кечади ва мен ўз ҳаққиму бахтимни шу ердан оламан», деб ўйлар, аммо билмайдики, мурғаклар қалбини пароканда қилиб, ширин фарзандларини бағрига босиб не қиларини билмаётган бир муштипар аёл унинг учун Аллоҳга фарёд қилмоқда. Балки унинг устидан Яратганга шикоят қилаётгандир...

Аммо зулмкор аёллар бунинг оқибатини билгунича, виждонидаги яра газак отиб бўлади, ва йиринглаган қалбидаги ярани тузатолмай, гуноҳини ортқилаб оламдан ўтиб кетади.

Бундайлар аввал ҳам бўлган ва бу оламдан бир аҳволда ўтиб кетган, бугун ҳам борки, шу аҳволда ўтиб кетадилар.

УЛАРНИНГ ЎРНИ...

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Хотин киши ишонувчи бўлади. Унга эри ҳақида бўлмағур гапларни айтиб, уриштириб оилани бузишга олиб келадиган шахс мусулмонлардан бўлмас экан.

Муфҳумул мухолафа, қоидасига биноан эрга хотин ҳақида турли бўлмағур гапларни айтиб, уни хотинга қарши қайрайдиган кишилар ҳам мусулмонларга хос бўлмаган ишни қилган бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким бир аёлни эри билан ёки қулни хожаси билан орасини бузса, биздан эмас», дедилар».

КЎНГИЛ АЛЛОҲНИНГ УЙИ

Кимдир гуноҳлардан покланиш учун бойлигини сарфлашга тайёрдир, кимдир ўз гўзаллигига суяниб, бировларнинг кўнглини олар, аммо бир оилага, мурғак фарзандларга зулм қилиб, аёли бор эркакнинг нафси билан ўйнашса, уни ақлига зарар етказиб, ўз оиласидан бездирса, ўзини пок деб айта оладими?

Кўнгил Аллоҳнинг Каъбаси кабидир, ўзгалар кўнглини беҳузур қилиб ўзига қора доғ орттирган аёлларнинг ҳолига вой... Улар Аллоҳнинг раҳматидан қурилган бир оилани қандай журъат билан буза оладики, эртага қиёматда Тангрининг олдида бошини кўтариб тура олса...

«КАЪБА»НИ БУЗИБ, КАЪБАГА БОРАЁТГАНЛАР

Ҳеч ким бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга уринмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади.

Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандоқ, балки ундан ҳам яхшироқ оила бўлишини тилаш, шунинг учун ҳам ҳалол-пок йўл билан ҳаракат қилиш керак.

Афсуски, баъзи бир аёллар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, тўғрироғи, тушуниб етишга уринмайдилар ҳам. Улар учун тайёр оилага осон йўл билан кириб олиш бахт-саодат манбаси бўлиб кўринади.

Шундай кимсалар борки, туппа-тузук яшаб турган эр-хотинни бир-бирига қайраб, эрини хотинига, хотинни эрига ёмон кўрсатиб, уларнинг гулдек оиласини бузиш пайида юради.

Яна шундайлар борки, бир аёлнинг кўнглини бузиб, эрини ундан тортиб олишга уриниб, Каъбага ҳам бориб келадиларки, улар ўзларининг нима қилиб қўяётганини англай олмай, ўз гуноҳи билан пароканда бўлиб қолаётган бўлади.

Ахир бир кўнгил Каъбасини вайрон қилиб, Аллоҳнинг Каъбасини зиёрат этишдан нима кутишади? Бундан келадиган оқибат қаҳр бўлмасми? Бунинг касри яқинларига, энг севганларига урмасми? Кун келиб уради.Сўнгги пушаймон – ўзингга душман деганини ўшанда тушунишади.
Эрининг бошқа аёл ҳийласига учиб кетганини кўрган аёл тунлари йиғламайдими? Болаларини тирик етим бўлиб қолаётганини англаётган аёл осуда ухлай оладими? Бахтим деб яшаб турган инсони кутилмаганда макрга дуч бўлиб, қаҳрини хотинига сочганида болалари буни буни сезмайдими? Ҳаммаси гуноҳ, катта гуноҳ... Бунга эса ўша эркакнинг нафсини қўзғаган, кўзини кўр қилган макрли, шайтон малайига айланган аёллар айбдор бўлаверади.

https://t.me/baxtliayol_gulxayonorkulova