Get Mystery Box with random crypto!

#Фикр қилинг Биз биламиз, биз жуда кўп эшитганмиз, жуда кўп ў | BAXTLI AYOL ❤️

#Фикр қилинг

Биз биламиз, биз жуда кўп эшитганмиз, жуда кўп ўқиганмиз, аммо амал қилмаймиз, мана шу бизни катта хатойимиз!
Ўзим ҳақимда …
Жуда кўп сўрашади… тўғри ўринли савол ким экан бу канал админи …
Оддий бир оиланинг бахтли аёлиман Алҳамдулиллаҳ
Хўш ўзи Бахт деганда нимани тушинаман?
Бахт бу боламнинг ширин кулгуси, уни ойижон деб эркаланиши, ёримнинг мандан рози тимсолли кўзидаги муҳаббати, шартсиз севгиси,
ота-онамнинг борлиги, дуоси , кичик оиламнинг хотиржамлиги, қайнота- қайнотамнинг меҳри, ҳурмати, коллективимда ўз ўрним борлиги, ҳар тонг Роббимга чин шукроналикда уйғонишим…..
Алҳамдулиллаҳ
Хўш, биз қидираётган бахтни бизга кимдир берадими?
Йуқ уни ҳамма ўзи яратади, ярата олади!
Бахт бу ҚАЛБни МУҲАББАТга тўлдириш
Бахт бу нафратни, аламни, қайғуни, ўтмиш оғриқларини, ҳасадни СЕВГИга айлантиришдан бошланади!
Аллоҳнинг илоҳий қонунларининг асосий таркиби ҳам аслида шу, МУҲАББАТ
Ҳамма қатори бизни оиламизда ҳам турли хил тушинмовчиликлар, хафагарчиликлар, етишмовчиликлар бўлди …
Аммо бу лойлиқни, ботқоққа айланмай туриб англадим, ИЛМ билан жуда кичик вақт ичида, ортиқча талофатларсиз биз ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИГА, ОИЛАдаги ШАРТСИЗЛИКка, БАХТ аталмиш неъматга чиқа олдик!
Бунга нечадир йиллар керак эмас экан, фақатгина АМАЛ қилиш керак экан холос!
Ишонинг сиз ҳавас қиладиган аёллар ҳам ўзининг ҳаракати билан эришган ҳозирги
“эрининг эркаси” бахтиёр аёл бўлишга!
Уларда ҳам сизданда ортиғи билан қийинчиликлар, тушинмовчиликлар бўлган, улар ҳам хиёнат қурбони бўлишган, бу дунёда жабр кўрган ЯГОНА аёл СИЗ эмассиз…
Улар вақтида тўхтаб туриб, бу вазиятларни сабабини излашган, ўзидан излаган! Айбдор қидириб, ўзидан жабрдийда ясаб ҳеч қачон ҳеч ким Бахтли яёлмайди!
Биз аёлларга жуда кўп нарса боғлиқ, илм олиб НАРКОМАН ерини тузатганлар бор.
Мани эрим юриб кетди, мани эрим пул бермайди, мани имконим йуқ деб ҳаммага дардини айтиб ўтирган вақтингизни шу вазиятларни сабабини ўзингиздан излашга қаратсангиз камроқ вақт йуқотардингиз.
Азизларим уйғонинг!
Ҳозир ҳамма имконият бор, хохласангиз пулга, хохласангиз текинга интернетда дарсликлар бор, китоблар бор.
Баҳоналар фақат сизни зарарингизга ишлайди.
Вақтни бой бериб, жуда кўп нарса йўқотяпсиз, энг йомони
“бахтсиз фарзандлар” тарбия қиляпсиз эртага худди сиздаги ҳолатлар қизингизда, ўғлингизда такрорланади.
Ишонмасангиз ўзингизни ҳаётингизни кузатинг, қайсидир қисми ота-онангизнинг ҳаётидан копия…
Ишонинг сиз уддалайсиз, ҳаракат қилганга Аллоҳ етқизади.
Ўз ҳаётингизга жавобгарликни ўз бўйнингизга олинг!

Гулхаё Норкулова

https://t.me/baxtliayol_gulxayonorkulova