Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни ўғри бадавлат хонадонлардан бирига ўғриликка тушибди. | Бахтли Оилам 💝

Бир куни ўғри бадавлат хонадонлардан бирига ўғриликка тушибди. Уйда ҳеч ким йўқлигида келиб, аста эшик қулфини буза бошлабди. Шу пайт домофон ишга тушибди:
— Ассалому алайкум! "Ақлли уй" тизимига хуш келибсиз. Билишимча сиз ўғрисиз ва уйни шип-шийдон қилгани келгансиз. Тўғрисини айтганда, мен бу уй эгасини жуда ёмон кўраман. Сабаби у мен билан доим қўпол муаомалада. Шунинг учун сизга эшикни ўзим очиб бераман.
Шу пайт эшик очилибди. Ўғри эсини йўқотиб қўяй дебди. Ҳалиги овоз эса гапиришда давом этармуш:
— Эшик олдида турган қопларни олинг. Барча бойлик шуни ичида. Фақат тезроқ кетишингиз керак. Бир дақиқадан сўнг сигнал товуши ишлаб кетади. Тезроқ! Тезроқ!
Ўғри қопларни кўтариб, жон ҳолатда қочиб қолибди.
Уч соатдан сўнг уй эгаси қайтиб келса, домофон ишга тушиб:
— Ассалому алайкум хўжайин! Уйдаги барча ахлатлар йўқотилди! — деямиш...



Оила даврасида кузатамиз
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh