Get Mystery Box with random crypto!

ДАРДЛАР БОР Топилмасдан имкон мутлақо, Мажбур кўнгил кўнган ш | Бахтли Оилам 💝

ДАРДЛАР БОР

Топилмасдан имкон мутлақо,
Мажбур кўнгил кўнган шартлар бор...
Ором бермас ҳеч иш, ҳеч вақо,
Айтилмаган қанча дардлар бор..

Юрагимга маконин қурган,
Қайга борсам ёнимда юрган.
Ич ичимни куйдуриб турган,
Айтилмаган қанча дардлар бор..

Ҳеч ким қилмас олдинни баён,
Тақдир бўлса қочайин қаён.
Сизларга сир ўзимга аён,
Айтилмаган қанча дардлар бор..

Азобларим ўлдирмоққа шай,
Яшаябман меҳрга тўймай.
Айтай десам ғурурим қўймай,
Айтилмаган қанча дардлар бор..

Қулай дейди сабрим ҳам гоҳи,
Титратади бардошим охи.
Фақатгина Аллоҳ гувохи,
Айтилмаган қанча дардлар бор..

Пешонамга битилган текин,
Бошда борин кўрябман секин.
Бари яхши дейману лекин,
Айтилмаган қанча дардлар бор..

Сизларга сир ўзимга аён,
Айтилмаган қанча дардлар бор..

Одилбек Қодиров


Оила даврасида кузатамиз
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh