Get Mystery Box with random crypto!

_ СЕНИ ДЕДИМ ____ Сени дедим бир умр, Кўнгил сирим билмадинг | Бахтли Оилам 💝

_ СЕНИ ДЕДИМ ____


Сени дедим бир умр,
Кўнгил сирим билмадинг.
Хаста бўлди дил бемор,
Сен назарга илмадинг.

Хотиралар қийнайди,
Ўтмишимга қайтмадим.
Яшамоқ қийин сенсиз,
Пинҳон ҳар кун йиғладим.

Кўнгил нозик хилқатдир,
Ранжитдингда сезмадинг.
Ҳаёлларим паришон,
Мен томонга боқмадинг.

Мен ғарибинг ўтарман,
Изларимни изларсан.
Бе ун, сен ҳам бир куни,
Кўзинг билан бўзларсан.

Майли соғу омон бўл,
Асло дардлар кўрмагин.
Бу омонат дунёда,
Ёлғизликни билмагин.

Байтлар ёздим сен учун,
Умид қилдим ўзингдан.
Раъно ёзди дил сўзин,
Ўргилиб, қош кўзингдан.


Оила даврасида кузатамиз
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh