Get Mystery Box with random crypto!

УМР... Мен, умрни, кўрмай қолибман, Ёнгинамдан ўтиб кетибди. | Бахтли Оилам 💝

УМР...

Мен, умрни, кўрмай қолибман,
Ёнгинамдан ўтиб кетибди.
Қўлимга бир китобни тутиб,
Тақдиримни битиб кетибди !

Хатто юзин бир бор кўрсатмай,
Изларини чизиб кетибди.
Мени хаёт жангига ташлаб,
"Кураш"-дея, ёзиб кетибди !

Кетаяпман ортидан қувиб,
Болаликни, ёшликни ташлаб.
Гоҳо кулиб, гоҳо англамай,
Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб !

Ҳар баҳорда бир йўқлаб келиб,
Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш.
Гўё, менда алами бордек,
Сочимга қор тўкиб кетармиш !

Мен умрни кўрмай қолибман,
Ёнгинамдан ўтиб кетибди.
Пешонамга ажинлар тортиб,
Суратини чизиб кетибди !!!

Мен умрни кўрмай қолибман..

Оила даврасида кузатамиз
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh