Get Mystery Box with random crypto!

БЕГОНАГА АЙЛАНМАСИН Яшар уйинг вайронага айланса ҳам, Кўнгил | БАХТЛИ ОИЛА 👨‍👩‍👧‍👦

БЕГОНАГА АЙЛАНМАСИН

Яшар уйинг вайронага айланса ҳам,
Кўнгил доим ғамхонага айланса ҳам,
Бир кун келиб девонага айлансанг ҳам,
Жигарларинг бегонага айланмасин.

Севган ёринг уяверсин майли қошни,
Ёлғон дўстлар эгилтирсин майли бошни,
Лекин юрак кўтармаскан бундай тошни,
Жигарларинг бегонага айланмасин.

Бу шунчалар жон жонинга кетар ботиб,
Кўзларингда ором бўлмас ёшлар қотиб,
Душманинга сирларингни сотиб, сотиб,
Жигарларинг бегонага айланмасин.

Аллоҳ айирса ҳам сочнинг қорасидан,
Тирик айирмасин жигар порасидан,
Ола мушук ўтиб қалблар орасидан,
Жигарларинг бегонага айланмасин.

Ҳеч бир қондош эзилмасин ҳиёнатдан,
Қалбимизни айирмасин диёнатдан,
Аллоҳ ўзинг асра бундай қиёматдан,
Жигарларим бегонага айланмасин.

Мактуба ШАЙДО

« БАХТЛИ ОИЛА » каналига уланиш учун линкни босинг
https://telegram.me/+owa3SOkFQyJhZDcy
https://telegram.me/+owa3SOkFQyJhZDcy