Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ! Замон огир, дунё мураккаб Яшаябми | БАХТЛИ ОИЛА 👨‍👩‍👧‍👦

ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Замон огир, дунё мураккаб
Яшаябмиз юракни алдаб
Ташвишларку бўлади бир гап
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Майли хаёт минг куйга солсин
Дард дегани домига олсин
Дунёлари бошида колсин
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Одамларга боқасиз қуюқ
Дейсиз*Уни зарра гарди йўқ*
Қўйинг дўстим кимни дарди йўқ
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Мана яшаб юрибмиз биз хам
Босилгайдир, изтироб из хам
Тугилгансиз бир мартда сиз хам
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Хар умрнинг бордир ёз қиши
Тугамайди хаёт ташвиши
Жуда якин ойнинг ун беши
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Турмуш мушти жудаям огир
Гох дустлардан огрийди багир
Оилангизга кераксиз ахир
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Соғлик тилаб шивирлаб лабим
Озор чекманг, шудир матлабим
Шудир сўзим , шудир талабим
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Гоҳи юпун, гоҳи енгсизми
Бир томчи дард, ёки денгизми
Шеърим тамом, тушиндингизми
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ.


« БАХТЛИ ОИЛА » каналига уланиш учун линкни босинг
https://telegram.me/+owa3SOkFQyJhZDcy
ht