Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​-Аёл.. Фамилиясини ўзгартиради, Уйини ўзгартиради, Оил | BAXTLI AYOLLAR AKADEMIYASI

​​​​​-Аёл..

Фамилиясини ўзгартиради,

Уйини ўзгартиради,

Оиласини ўзгартиради,

Сиз билан бошқа уйга кўчади,

Сиз билан бир ўчоқ қуради,

Сиз учун ҳомила бўлади,

Ҳомиладорлик унинг вужудини ўзгартиради,

Танадаги шишлар, оғриқлар,

Чидаб бўлмас тўлғоқ азоби,

Икки йўл орасида қолиб, соғлом чақалоқ дунёга келтиради,

Ҳаттоки, туғилган чақалоқ ҳам сизнинг наслингизни давом эттиради.

Ўладиган кунига қадар..қиладиган барча иши, емак пишириш, уйингизни тозалаш, онангиз ва отангизнинг хизматида бўлиш, фарзандларингизни катта қилиш, тарбия бериш, сизнинг феълингизга мослашиш, кўнглингизни олиш, инжиқликларингизга кўникиш, ҳузурингизни таъминлаш, бутун оила муносабатларини бир маромда ушлаб туриш, сизга фойдаси бўладиган барча нарсани, ҳатто соғлиғидан, гўзаллигидан, қизиқишларидан кечиб бўлса ҳам, қилади.

Шунча нарсалардан кейин ҳам у сиз учун гўзал ва бетакрор бўлиб қолиши керак, буни уддалаши керак.

Бу орада, унинг ҳам оғриб қоладиган боши, томоғи, тиши, бузиладиган асаби, ҳузурсиз бўладиган кўнгли бор..

Санаб ўтилмаган фазилатлари ҳали бисёр..

Аллоҳнинг амрларини жой-жойига қўйиб бажарадиган, илм талабида бўладиган аёл ҳақида ҳали ёзмадим.

Ҳурматли эркаклар, ҳаётингиз шериги, умр йўлдошингиз бўлган аёлингизни қийматини билинг.
Аёл бўлиш осон эмас.
Аёл бўлиш бебаҳо нарса..

Канал линки
@baxtli_ayollar_akademiyasi

Гурух линки
@Baxtli_ayollar_akademiyasi_guruh