Get Mystery Box with random crypto!

Интернетда иймонни зиёда қилувчи, мустаҳкамловчи нарсаларни ўқ | Baxtiyor oila

Интернетда иймонни зиёда қилувчи, мустаҳкамловчи нарсаларни ўқиш учун кираётган муслима сингилларимиз, қизларимизга тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, уйланиш таклифини қилаётганлар! Бу ишдан тийилинг. Агар чиндан шаръий йўл билан уйлангингиз келаётган бўлса, унга олиб борувчи йўлни ҳам шаръий қилинг - ўша уйланилмоқчи бўлаётган қизнинг ота-онасига боғланинг. Ҳозирги фосид замонда уйланишнинг энг шаръий, энг муаммосиз, энг тўғри йўли ҳам шудир.

Сингилларимиз ва қизларимиздан илтимос: сизларга юқоридагидек таклиф тўғридан-тўғри келиб қолса, ундай хатларга мутлақо жавоб қилманг, иложи бўлса, хат ёзганни блокланг.

Албатта, ҳар бир масаланинг истисноси бўлгани каби, тўғридан-тўғри мурожаатга эҳтиёжи бўлган, ҳеч кими қолмаган тул қолган аёллар бўлса, улар шаръий одоб доирасида ёзишишлари мумкин. Шунда ҳам қаттиқ огоҳлантиришим лозим: интернет орқали танишишга чекланиш турмуш қуришдек жиддий ишга кифоя қилмайди.

Йигитлар! Олмоқчи бўлган қизни ҳаётда танинг ёки таниган кишилар орқали танинг! Шундан сўнг қадам қўйинг.

Қизлар! Сизлар ҳам турмуш қурмоқчи бўлган йигитни ҳаётда танинг ёки таниган кишилар орқали танинг! Шундан сўнг қадам қўйинг.

Сайфуллоҳ Носирхон ҳафизаҳуллоҳ


https://t.me/Baxtiyoroila12