Get Mystery Box with random crypto!

Қиёматли жигарим Бошимга тушса кулфат Сизлар ёнимда фақат Би | БАХТИЁР ОИЛА КАНАЛИ

Қиёматли жигарим

Бошимга тушса кулфат
Сизлар ёнимда фақат
Бизни дўстлик то абад
Қиёматли жигарим

Доим олиб ҳабарим
Зулмат ичра саҳарим
Кўзим нури, гавҳарим
Қиёматли дўстларим

Гар йиқилсам ёнимда
Узоқ кетсам ёдимда
Бўласиз ҳаёлимда 
Қиёматли дўстларим

Ҳолим сўраб қўймайсиз
Доим мени ўйлайсиз
Сизлар менга бўлгайсиз
Қиёматли жигарим

Бўлганда ҳам аҳвол танг
Ишим юрса ҳам аранг
Ёнимдасиз а қаранг
Қиёматли жигарим

Танлашда адашмадик
Бир пушайман емадик
Доим кулиб яшадик
Қиёматли жигарим

Жаноб Хуршид

Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг
➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy