Get Mystery Box with random crypto!

Ҳисобини Аллоҳ қиладиган ҳақсизликлар учун маҳзун бўлманг балк | БАХТИЁР ОИЛА КАНАЛИ

Ҳисобини Аллоҳ қиладиган ҳақсизликлар учун маҳзун бўлманг балки табассум қилинг,жаннатга сармоя йиғиб қўйибсиз…

Жазосини Аллоҳ берадиган ғийбат,бўхтон,тухмат учун ғамга ботманг аксинча табассум қилинг,қиёмат куни гуноҳларингизни ортиб оладиган ҳаммоллар тайин бўлибди…

Мукофотини Аллоҳ жаннат билан адо этадиган синовлар учун йиғламанг балки сабр қилинг,сабрингиз сабаб қиёмат куни жаннатингиз калитини навбатсиз қўлга киритишдек олий бахтга сазовар бўларсиз…

Эгсалар эгилинг,буксалар букилинг,эзсалар эзилинг,аммо зинҳор синманг ва асло эгган,буккан,эзган бўлманг.

Сизнинг улардан фарқингиз марҳаматингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз табассумингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз сабрингиз-матонатингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз минг урунсалар ҳам синмаслигингиз,бошдан бошлашни билишингиз бўлсин.
Ахир сиз улардек эмас,фарқлисиз…

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг
➥ https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy