Get Mystery Box with random crypto!

«Хотира ва қадрлаш куни» учун махсус шеър: Номинг ўчгур совуқ | Baxtimsan❤️

«Хотира ва қадрлаш куни» учун махсус шеър:

Номинг ўчгур совуқ уруш деб,
Қизил қонга чўмилганлар бор.
Қабр қазмай, тиловатларсиз,
Юракларга кўмилганлар бор!

Бу «Икинчи жаҳон уруши» ,
Қон қақшатди миллиард юракни.
Отасини қайтариб бермай,
Етим қилди қанча гўдакни!

Боболарим шу уруш дея,
Риҳлат қилди юртига қайтмай.
«Ғалаба» деб айтди партизан,
Байрам эмас 9- май.

Бу улуғ кун, Хотира куни,
Тариҳини қадрлайди халқ.
Тиловатлар айлабон боз-боз,
Элим топар янада равнақ!

Боболарим сизга кўп раҳмат!
Осойишта, ҳур диёр учун.
Жойларингиз бўлса деб жаннат.
Ашор битди шўх Мумтозбегим!

Сиз қалбларда тириксиз мудом,
Ватан дея жонин берганлар.
Темурийлар улуғ фарзанди,
Танкчи, десант, асл мерганлар!

Мумтозбегим

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг
https://t.me/+-KH-xRVaNU9hMThi