Get Mystery Box with random crypto!

Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир аёл келиб деди: – Менинг якк | ❤ BAXT BEKATI ❤ UYDA QOLING!

Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир аёл келиб деди:

– Менинг якка-ю ягона қизим ўлди. Бу мусибатга чидай олмаяпман. Сиздан илтимос, менга бир дуо ўргатинг, қизимни ҳеч бўлмаса тушимда кўрай.

Ҳасан Басрий аёлга истаганини ўргатдилар. Аёл кетди, лекин эртаси куни кечагидан ҳам қаттиқроқ йиғлаб келди:

– Қизимни тушимда кўрдим, аммо жуда ҳам қаттиқ азобланаётган ҳолда эди. Устига оловдан бўлган либос кийдиришаётган экан.

Бу гапларни эшитган ҳазрат ва шогирдларининг кўзларига ёш келди...

Орадан бир неча кун ўтгач, Ҳасан Басрий тушларида ўзларини вафот этиб, жаннатга тушганлари, муҳташам қаср ва у ерда бир қиз сайр этиб юрганини кўрдилар. Қиздан сўрадилар:

– Сен қайси пайғамбарнинг аёли ёки қизисан?

– Ҳазрат, мен яқинда ҳузурингизга фарёд уриб келган аёлнинг қизиман, – жавоб берди у.

– Онанг сени азобланаётганингни тушида кўрганини айтган эди, сен эса бу ерда, бундай мақомдасан. Қандай қилиб бу мартабага эришдинг?

– Биз қабр ҳаётидаги беш юз эллик киши азобда эдик, – сўз бошлади қиз. – Бир киши қабристонга келиб, ўн бир марта Ихлос, ўн бир марта Фалақ, ўн бир марта Нос сураларини ўқиб, савобини қабристонда ётган барча мўмин-мўминаларнинг руҳларига бағишлади. Шунда Аллоҳ таоло азоб фаришталарига: «Оятларим ва исмларим ҳурматидан мар­ҳумлардаги азобни тўхтатиб, уларга юқори мақом беринг», дея амр этди. Бу мартабага шундан кейин эришдим деб жавоб берибди қиз.

#Иймон

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ