2022-09-01 17:45:35
#Taʼlim_kreditЎзбекистонда хотин-қизлар учун
14 фоизли таълим кредитини олиш тартиби эълон қилинди
Шавкат Мирзиёевнинг 18 июлдаги қарори билан тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли таълим кредити бериладиган бўлди. Марказий банк бошқарма бошлиғи Лазизхўжа Муҳаммедов янги тартиб бўйича маълумот берди.
Таъкидланишича, талаба биринчи йил учун мўлжалланган даврни битирганидан кейин
7-ойдан бошлаб 7 йил давомида мазкур таълим кредитини қайтариб боради. Давлат томонидан
14 фоизи махсус жамғарма томонидан тўлаб берилади.
Шунингдек, айси банклар томонидан ушбу кредит берилиши молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиниб борилади.
Булар 12 та банк:«
Микрокредитбанк»;
«Асака банк»;
«Агробанк»;
«Халқ банки»;
«Ипотека банк»;
«Қишлоқ қурилиш банк»;
«Туронбанк»;
«Ориент финанс банк»;
«Миллий банк»;
«Ўзсаноатқурилишбанк»;
«Ҳамкорбанк»;
«Алоқабанк».Маълум қилинишича, кредитни олиш учун талабалар банкка ариза ёзишлари, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси, талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда талаба хотин-қизларнинг контракти учун
14 фоизли таълим кредити ажратилиши ҳақида хабар берилганди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича талаба хотин-қизларнинг контракт тўловлари учун
14 фоиз ставкасида таълим кредити ажратилади
Baxmalliklar kanaliga obuna boʻling!
@Baxmal
639 views14:45