Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Хурматли ММТ Вазирлиги ва REA | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

Хурматли ММТ Вазирлиги ва REALSOFT жамоаси.

Сизлардан илтимос, тадбиркорга ёрдамингиз тегмаганига яраша, зиёнингиз хам тегмасин!

Боғчага янги қабул қилинган болани bbit сайтидан nodavlat bоg‘cha дастурига қўшиш учун синхронизация қилиш тугмаси босилади.

Нима учун Сизлар икки сайтни бир бирига синхронлашга 1 кунда 1 марта имконият бераяпсиз?

Ахир боғчага қабул қилишга ариза кун давомида 2 ёки 3 марта келиши хам мумкинку.

Бундан ташқари, янги келган болани расмга олишда кўпинча техник хатолик кузатилади. Яъни, бола бир меъёрда туриб беролмайди ва оқибатда расмнинг шувалиб кетиш ёки бола тескари туриб қолиш холатига беихтиёр дуч келамиз. Қарабсизки, расми бузилган болани дастур танимайди ва 10 кун шу бола давомат қилинмайди. Чунки, расм алмаштиришга 10 кунлик мантиқсиз меъёр ўрнатгансизлар!

Хабарингиз бор, bbit да кўринган болани nodavlatga bog‘cha га қўшолмаслик ёки расм ўзгартиролмаслик биз учун кунлик 12720 сўм туради.

Шундай экан, Сиз кимсиз Бизни хаққимизга қўл узатишга?
Нега бизни имкониятимизни чеклаяпсиз? Доступ беринг, кунда 10 марта синхронлайлик, 20 марта расм ўзгартирайлик...!

Дастур ишламаяпти десак хато ва камчиликга ундан фойдаланишда йўл қўяётганимизни важ қиласиз, ўзингиз томондагисига эса умуман эътибор қаратмаяпсизлар...

Пуллик хизмат кўрсатиш шуми?

Вазирлик бизнинг "давлат шеригимиз", realsoft эса хизмат кўрсатувчи. Бирингизни тортолмаган аравангизга шерик бўлсак, бошқангиз қўлимиздан дон ейсиз...
Хаддингизни қачон биласизлар?!?” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr