Get Mystery Box with random crypto!

‘’Улуғбек ворислари’’ ғолиблари ҳамон сарсон! Куни кеча кана | BASTION

‘’Улуғбек ворислари’’ ғолиблари ҳамон сарсон!

Куни кеча каналимизда ‘’Улуғбек ворислари’’ танлови ғолибларига ютуқ пуллари берилмаётганлиги, масъулларга мурожаат қилинганда ҳар ҳил бахоналар билан ёшларга рад жавоблари берилаётгани ҳақида пост чиқарган едик!

Мана шу кунгача ҳам Улуғбек жамғармасидан ёки вилоят масъулларидан хеч бўлмаса инновация вазирлигидан расмий баёнот ёки ахборот берилгани йўқ. Ҳаммаси офисда ё дачасида ракетасини ўйнаб ётибди шекилли. 

Бизга келган маълумотларга қараганда қуйидаги вилоятларга ҳам мукофот пуллари берилмаётгани маълум бўлди.

Ҳудудий босқич ғолибларини пуллари муаммо бўлаётган ҳудудлар:

- Aндижон

- Фарғона

- Тошкент ш.

- Тошкент вил.

- Сирдарё вил.

- Жиззах вил.

- Бухоро вил.

- Сурхондарё вил

Бир вилоятда умумий 50 та ёшлар кейинги босқичга ўтган бўлса ўртача ҳар бирига 5 БҲМ (1 650 000сўм) белгиланган бўлса умумий бериладиган 82 млн 500 минг сўм пул қайси валломатнинг чўнтагига кетаябди!?

Юқорида ҳисобланган пуллар фақат биринчи босқичда минимум ҳисобланган калкуляция холос. Ваҳоланки 2-босқич учун ажратилган ҳар бир киши учун берилиши керак бўлган 10 БҲМ ҳақида орзу ҳам қилмаса бўлади. 

P.S. Бу ёшлар билганди кутганди шундай бўлишини, лекин ҳаёлларига ҳам келтирмаган эди бунчалик сарсон бўлишларини!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr