Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда 'Мақсад махалласидан яна мурожат қиляпми | BASTION

Ижтимоий тармоқларда "Мақсад махалласидан яна мурожат қиляпмиз"хабар юзасидан Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Туманда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги ЎРҚ-499-сонли Қонуннинг 12-моддасига асосан “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга комиссия” тузилган.

Ҳозирда комиссия 26 апрель куни Мақсад МФЙ Кенгаши йиғини қарорига асосан, Мақсад МФЙда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гурух билан биргаликда Қонуннинг 28-моддасига асосан, яъни бўшаб қолган ўринга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш бўйича иш ташкил қилинган.

Қонун талабларга асосан дастлаб ишчи гурух томонидан ахоли вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, Қонуннинг 17-моддасига мос келувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодларни аниқлайдилар.

Номзодлар аниқлангач Қонунда белгиланган тартиб бўйича сайлов ўтказилади.