Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Тошкент шаҳар ҳокимиятини про | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

Тошкент шаҳар ҳокимиятини прокуратурага айлантириб юборишди!

Ассалому алайкум, Тошкент шаҳар ҳокимлигида узоқ вақтдан бери ишлайман, сўнгги ойларда ҳокимиятда бўлаётган воқеалар ёзишга мажбур қилди.

Шавкат Умурзаков март ойида Тошкент шаҳар ҳокими ўзи билан бирга ўзининг командасини ҳам олиб келди.

Ўзавтосаноатдан келган, аввал прокуратураларда ишлаб, турли сабаблар билан ишдан кетган терговчи ва прокурорлардан иборат “ҳоким командаси” ҳокимиятни 3-қаватида “тергов хонаси” ташкил этиб, барчани сўроқ савол қилишмоқда.

Бу ишчи гуруҳни ким ташкил қилди? уларни ваколатларини ким белгилаб берди? Уларни нималарга ҳаққи бор? Бу саволларни беришга хеч кимни ҳадди сиғмайди.

Ўзини номаълум “Ишчи гуруҳ” деб номлаб олган бу “терговчилар”, ҳокимиятга келаётган барча хужжатларни кўриб чиқиб, ҳокимга кўрсатиш, имзолаш ёки имзоламасликни ҳал қилмоқда.

Вазият шу даражадаки, бу ишчи гуруҳ ҳулосасини олмасдан ҳатто Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, протоколларини ижро этиш учун муддати қатьий белгилаб қўйилган шаҳар ҳокими қарорларини ҳам имзога киритиш мумкин эмас.

Бу хулосани олиш муддатини Ишчи гуруҳ ўзи ҳал қилади.

Ишчи гуруҳ раҳбарият топшириғи деб рўкач қилиб, ҳокимлик бўлинмаларига кўнглига келган топшириқлар беряпти, ҳодимларнинг ўзини вазифаси қолиб, мантиқсиз топшириқларини бажаришга мажбурлашяпти.

Ҳар бир бўлим, ҳар бир котибиятда бундай топшириқлар бор!

Топшириқларни бажармаганларни эса “тергов гуруҳи” очиқдан очиқ қандайдир жиноятларда айблаб, чора кўриш, қаматиш билан қўрқитишмоқда.

“Қамаласан”, “қаматаман” бугун ҳокимиятда энг кўп ишлатилаётган сўз бўлиб қолди.

Ўлганни устига тепган деб шаҳар ҳокими хам йиғилишларда барчани қаматиш билан қўрқитмоқда. Бу эса тергов гуруҳига янада куч беряпти.

Ачинарлиси, ҳокимиятда узоқ вақтдан бери ишлаётганлар ёқмаса ҳам бундай номақбул муносабатга чидашга мажбур бўлишмоқда! Аммо, ишга бўлган меҳр, ишлашга иштиёқ йўқ. Вазият шу даражага етдики, иш юзасидан ташаббус билдирган ҳодимларни “порахўрликда”, “ўғриликда” гумон қилишмоқда. Ҳокимиятни эски, фидокор ишчилари ҳам ўз аризасига биноан ишдан бўшаб кетишмоқда.

Бу ҳокимиятми ёки прокуратурами? Агар ишонч бўлмаса қандай ишлаш мумкин? Бу қачонгача давом этиши мумкин?

Чунки янги ҳоким 3 ойдан бери шаҳар учун биронта иш қилгани йўқ. Фақат ҳодимларни “делосини” кўтариш билан банд. Тегишли идоралардан бу ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз.” - дейилмоқда хабарда.

P.S. UzАМни энасиникига тиқворган бу шавкат энди пойтахтни ўша жойга тиқиш харакатига тушган кўринади.

Президентга ваъда бериб, уни алдаган раҳбар шу инсон бўлади!

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr