Get Mystery Box with random crypto!

#адвокат_мурожаати #таҳрирсиз “Олий судда ижро интизоми шуми | BASTION

#адвокат_мурожаати #таҳрирсиз

Олий судда ижро интизоми шуми?!

М.Тиллаевга оид жиноят ишида Андижон вилоят ЖИБ апелляция судлов хайъатига раислик қилган Н.Расулов томонидан суд мажлиси баённомаси калбакилаштирилгани бўйича судьялар малака хайъатига ёзган аризамиз вилоят суди малака хайтига юборилди. Бу ерда жиноятга йўл қўйган судьяга Интизомий жазо тайинланиш билан чекланилган эди.

Вилоятни малака хайъати кароридан норози бўлиб Судьялар олий кенгашига ариза бердик. Кенгаш аризани Олий суд малака хайтига юбориб, 04.05.2023 йилда менга жавоб хати берилиши ҳақида жавоб хати юборган (расм)

Мана шунча вақт ўтиб кетгаен бўлсада жавоб хати юборилмади ва келмади. Олий суд малака хайъати муносабат билдиришини сўраймиз. Ўтиб кетдию деб жим ўтирволиш бўмеди! Жиноят иши қўзғатилиши шарт бу холатда! Қайтиш йўқ! ” - дейилмоқда.

P.S. Олий суд мана бу мурожаатгаям муносабат билдирмаган. Вахолангки буниям худду шу судья қалбакилаштирган эди!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr