Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Ассалому алайкум бастион жамо | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум бастион жамоаси Андижон вилояти Андижон шахри 1-кичик даха 25 дўм фуқаролари сизга мурожаат йўлламоқдамиз.

Андижон шахар 1-кичик даха 25 дўм ёнбошига ноқонуний қурилиш бошланди, усталарнинг айтишича дўм қурилмоқда экан. 25 ва 24 дўмлар оралиғи 30-40 метр атрофида, ушбу дўмларнинг орасига қандай қилиб яна дўм қуриш мумкин?

Ушбу янги қурилаётган дўмга архитектура ва бошқа қурилиш ташкилотлари қайси қонунлар асосида рухсат берган, қолаверса ушбу янги қурилаётган дўмхам 25 дўмнинг камунал тармоқларига уланади яна қишда одамлар қийналади ўзи газ ва электр тармоқларида узилишлар ушбу йилда жудахам кўп кузатилди.

Мутасаддилардан илтимос қиламиз ушбу ноқонуний қурилишни тўхтатилишида амалий ёрдам беришса яхши бўларди.” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr