Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Наманган шаҳар, Тўрақўрғон кў | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Наманган шаҳар, Тўрақўрғон кўчаси асфальт бўлгандан кейин ўпкасини боса олмайдиган ҳайдовчилар 20-мактаб олдида тезлик 30 км. қилиб белгиланганига қарамай 60 км ва ундан баланд тезликда ҳаракатланиши давом этмоқдалар.

Ҳар куни 1-2 та болани уриб кетишга бир баҳя қоляпди.
Орада енгил туртиб кетиш ҳолатлари ҳам учраб турмоқда. Бугун ҳам битта 6 ёшли болачани қора жентра уриб кетди.

Бу ерга сунъий тўсиқ қилиш ҳақида мактаб маъмурияти катталарга айтавериб чарчади. Натижа йўқ. Аҳоли ҳам автомашиналарнинг бу юришидан норози. Болалари уйига етиб келишигача юрагини ховучлаб, хавотирда ўтиради.

Масъулларга битта саволим бор: ШУ ЕРГА СУНЪИЙ ҚОПЛАМА ҚЎЙИШ УЧУН ҚАНЧА НИМАДИР ҚИЛИШ КЕРАК ЁКИ НЕЧТА БОЛАНИ МАШИНА УРИБ КЕТСА КЕЙИН ҚОПЛАМА ҚЎЙИБ БЕРАСИЗЛАР?” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr