Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Ассалому алейкум хурматли “Ба | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум хурматли “Бастион” жамоаси.

Халқнинг муаммоларини оммага етказиш ва уларни ижобий ҳал қилинишида олиб бораётган савобли ишларингизга омад тилагани ҳолда Хўжаобод туман ИИБ тергов бўлимида содир бўлаётган қонунбузилиш ҳолатларига ечим топишилида амалий ёрдам беришларингизни сўраб мурожаат қилмоқдаман.

2020 йил сентябрь ойида ноябрь ойига қадарли бўлган давр оралиғида Булоқбоши туманида яшовчи О.Тешабоев ва Д.Тешаевлар менинг ишончимга кириб, сотиб пулини бериш шарти билан 600.000.000 сўм ҳамда 2021 йил февраль ойида 9100 АҚШ долларига қийматидаги кўмир маҳсулотларини олишиб, пулларини беришмасдан келишаётганлиги сабабли ариза билан Булоқбоши туман ИИБга мурожаат қилганман.

О.Тешабоев ва Д.Тешаевларнинг ҳаракатларида яққол фирибгарлик жиноятининг аломатлари мавжуд бўлса-да, Булоқбоши туман ИИБ тергов гуруҳи суриштирувчиси А.Пўлатов томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари якунида 2022 йил 31 декабрь куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Суриштирув давомида О.Тешабоев ва Д.Тешаевларнинг айбини исботловчи далилларни тақдим қилишимга қарамасдан, шу гуруҳда терговчи вазифасида ишловчи ва О.Тешабоевнинг яқин қариндоши бўлган Ш. исмли шахснинг аралашуви билан жинояти иши қўзғатиш рад қилинган.

Булоқбоши туман прокуратурасига қилинган мурожаатимдан сўнг, Булоқбоши туман прокурорининг 2023 йил 17 февралдаги қарори билан суриштирувчи А.Пўлатовнинг қарори бекор қилинган ва О.Тешабоев, Д.Тешаевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси  4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қарор тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Булоқбоши туман ИИБ тергов гуруҳига юборилган.

Жиноят иши пайсалга солиниб, ҳеч қандай тергов ҳаракатлари ўтказилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги боис шикоят қилганимдан сўнг жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб бориш учун 2023 йил март ойининг ўрталарида Хўжаобод туман ИИБнинг тергов бўлинмасига ўтказиб берилди.

Дастлаб жиноят ишини тергов бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишловчи Н. исмли шахс ўзининг иш юритувига олиб, мени сўроқ қилиб, шу куни О.Тешабоев ва Д.Тешаевларга 10 кунлик муддат белгилаб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг қоплашлари, акс ҳолда қамоққа олиш  тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши лозим бўлишини айтиб огохлантирган.

Мана орадан бир ярим ой ўтган бўлишига жиноят иши яна ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Энг қизиғи жиноят ишини 1,5 ойдан вақт ўзининг иш юритувида ушлаб туриб, тергов бўлими бошлиғи Н. шу кунларда жиноят ишини қўл остидаги терговчига топшириб юборган. ЖКнинг 15-моддаси таснифига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ўта оғир жиноятлар туркумига киради, жиноят оқибатида етказилган 600.000.000 сўм ва 9100 АҚШ доллари қопланмаган бўлса-да, О.Тешабоев ва Д.Тешаевга ҳеч қандай чора кўрилмаяпти.

Бунга нима сабаб бўлаётганини тушуниш қийин эмас, бу ишга яна Ш. исмли терговчи таъсир ўтказяптими ёки бошқа йўллар очилиб қолдимикин?

Хурматли “Бастион” жамоаси, ушбу мурожаатимни телеграмм каналида ёритиб беришларингни сўраб қолган бўлардим.

Андижон вилоят прокуратураси ва Андижон вилоят ИИБ тергов бошқармаси масъулларидан эса жиноят ишини назоратга олиб, менга етказилган моддий зарарни ундириб, О.Тешабоев ва Д.Тешаевларга қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам беришларингни сўрайман.

Хурмат билан, тадбиркор Д.Азимов.” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr