Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Биз Андижон вилояти, Пахтаобо | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Биз Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Нодирабегим МФЙ ҳудудида қурилган намуналий уй (котеж) ларда яшаймиз.

Бизнинг мурожаатимизнинг мазмуни шундан иборатки, бизнинг кўчамизда жами 53 та намуналий хонадон жойлашган бўлиб, қурувчи фирма томонидан ушбу уйлар қурилаётган вақтида қурилиш бош режасида маҳалла учун алохида сув етказиб бериш қурилмаси ҳамда болалар ўйин майдони қурилиши режалаштирилган бўлиб, бироқ қурувчи ташкилот томонидан сув етказиб бериш қурилмаси ҳам қурилмасдан уйлар ўз эгаларига топширилгани етмаганидек, туман ҳокимлиги мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктиришиб, болалар учун қурилиши керак бўлган ўйин майдончаси ўрнини И.Қорабоев ва Акмал исимли фуқароларга сотиб юборишган.

Натижада И.Қорабоев намуналий хонадаонларнинг марказига молхона қуриб олган бўлса Акмал эса ўзига уй қуриб олган. Буларнинг дастида фарзандларимиз ўйнаши учун ўйин майдончаси йўқлиги етмаганидек И.Қорабоев мол боқиш учун уйига чиринди ўра қазиб олган бўлса, Акмал ушбу ерга уй қуришни бошлаганидан буён кўчамиздан турпоқ ва шағал аримайди, фарзандларимиз эса ўйин майдони йўқлиги сабабли хар куни турпоқ ўйнайди.

Молларнинг чиқиндиси ва чириндининг бадбўй хиди бутун маҳаллага тарқаганлиги сабабли унинг хидига пашшалар ҳам кўпайиб кетганлиги сабабли яшашнинг иложи бўлмаяпди.

Бундан ташқари намуналий уйларнинг атрофига 5-6 нафар фуқаролар томонидан молхона қуриб олинганлиги сабабли бизнинг уйлар чиринди ва молнинг тезаги хиди ўртасида қолиб кетди.

Биз ушбу ҳолатни бартараф қилиш юзасидан туман ҳокимлигига, СЕСга ва Экалогияга бўлимларига бир неча маротаба мурожаат қилганмиз, лекин натижаси йўқ.” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr