Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Мен  Косимов Боходир Комилжон | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Мен  Косимов Боходир Комилжонович Андижон вилоят  Избоскан туман Пойтуғ шахар А.Темур МФЙ Райхон кўча 19 уйда яшайман. 2019 йилда “Бек бизнес люкс” МЧЖ  очиб иш фаолиятимни бошладим.

Фаолиятимни юргизиш учун Избоскан туман Халқ банкидан  2019 йилда  “Вольво” русумли эксковатор олиш мақсадида  845.000.000  сўм кредит олганман ва Асакалик шахслардан ушбу эксковаторни  650.000.000 сўмга сотиб олдим.

2022 йилда Избоскан туман Халқ банки ушбу менга ажратилган кредитни мақсадсиз деб топиб, Избоскан туман Департаментига хат билан чиқишган.

2022 йил 21 июль куни  Избоскан туман Департамент ходими  чақирув хати орқали мени чақиртиришиб, мендан ушбу олинган кредитни қайси мақсадда ишлатганлигим хақида сўрашди.

Мен уларга  2009 йилда ишлаб чиқарилган “Вольво” русумли эксковаторни 650.000.000  сўмга сотиб  олганлигимни билдирдим .

Избоскан туман Департамаент ходимлари мен билан суриштирув ишлари олиб боришиб, менга нисбатан “қўзғатилмаган” жиноят иши бўйича жаъми бўлиб, июль ойининг охирги ўн кунлигидан бошлаб, август ойининг 9 кунига қадарли  416.000.000 сўм пулларни Избоскан туман Халқ банки хисоб рақамига қўйдириш ўрнига, ўзларининг депозит хисоб рақамига қўйдиришди.

Буни натижасида мендан хар кунига 551 000 (беш юз эллик бир минг) сўмдан пения кредит қарздорлигига  қўшилмоқда.
Избоскан туман Халқ банки филиали ушбу мен томонимдан Избоскан туман Департаментнинг депозит хисоб рақамига қўйилган 416.000.000 сўм пулларни Халқ Банкининг хисоб рақамига ўтказиб беришларини сўраганида хам Департамент ушбу пулларни банк хисобига ўтказиб бермаяпти. Фоизини хам  тўхтатиб турмаяпти.

Сизлардан ушбу холат бўйича аниқлик киритиб, муаммони ечилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr