Get Mystery Box with random crypto!

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатди | VERSACI MUZ🇮🇹

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
-Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда “билмасам“ деди. “Тузоққа илинди“ дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Бунақа ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, шу онда шокка тушиб қолдим. Унинг жавоби...