Get Mystery Box with random crypto!

#Латоиф Бир каттакон амалдор йиғилишда. - Мана, ўртоқлар, кри | BasmalaTV | Расмий канал

#Латоиф

Бир каттакон амалдор йиғилишда.
- Мана, ўртоқлар, кризисни бошдан ўтказаяпмиз, бу йил гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетиш арафасида, шунга қандай чора кўрасизлар?

Ҳамма жим турса, бир отахон туриб:
- Энди кўпрок ишлашимизга тўғри келади. Кунига 8 соат эмас 12 соат ишлаймиз.
- Яшанг, отахон. Кейинги йил сут маҳсулотларининг ҳам нархи ошиб кетса, нима киласизлар?

Яна ҳамма жим, бироз вакт ўтиб, ўша отахон туриб:
- Унда 12 соат эмас 16 соат ишлаймиз.
- Барака топинг, отахон. Ҳамма шу отахондек фикр қилиши керак. Айтайлик ундан кейинги йил нон маҳсулотларининг ҳам нархи ошса, унда нима чора кўрасизлар?

Отахон яна туриб:
- Агар шундай бўлса, ноилож 24 соат ишлашга мажбурмиз...
- Барака топинг, ота. Кечирасиз, сиз ўзи нима иш қиласиз, отахон?
- Гўрковман, болам, гўрков...

@odamlar_orasida_dastur

https://t.me/basmalatv