Get Mystery Box with random crypto!

#Ислом_умматининг_100_буюк_шахси Давоми.. Баъзи яҳудийлар Ис | BasmalaTV | Расмий канал

#Ислом_умматининг_100_буюк_шахси

Давоми..

Баъзи яҳудийлар Исломни қабул қилганини ошкор қилганлар. Улар тарихда «дўнме» (ўзгарган ёки муртадлар) номи билан танилган. Булар мусулмонлар билан иноқ яшаб, баъзилари давлатнинг юқори лавозимигача кўтарилишган. 19 асрнинг охирларида Усмонийларнинг юлдузи сўна бошлаганда, дўнме яҳудийлари халифаликни йўқ қилиш мақсадида, миллатчи турклар ва бошқа кучлар билан иттифоқ тузадилар. Аммо халифа Абдулҳамид II нинг ҳукуматга келиши билан уларнинг ниятлари амалга ошмай қолади. Усмонийлар империясининг иқтисодий аҳволи оғирлашган бир пайтда сионистлар ҳаракатининг раҳнамоси Теодор Герцл Усмонийлар халифасига яҳудийларни Фаластинга кўчиб келиб, ўша ерда қарор топишлари учун ер ажратиб беришини сўраб, 150 миллион фунт стерлинг таклиф қилади. Лекин Усмонийлар зурриёти Абдулҳамид II бу таклифни қатъиян рад этади.

(«Ислом умматининг 100 буюк шахси» китоби асосида Хуршид Маъруф тайёрлаган. Манба: hidoyat.uz
Давоми бор...)

Ўтказиб юборманг
https://t.me/basmalatv