Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат Мўъжиза Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётганлардан баъзилар | BasmalaTV | Расмий канал

#Ибрат

Мўъжиза

Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётганлардан баъзилари ёнимга келишди, улар учта ёш йигитлар эди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
- Шу биродаримизнинг хаққига дуо қилиб қўйсангиз, - деди.
- Тинчликми? - сўрадим мен.
- Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради. Тил саратони бўлган экан, бунинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган экан. Операциядан беш фоиз умид бор экан, холос.
Мен беморнинг ўзига юзландим:
- Сенга бу дардни ким берди?
- Аллох.
- Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
- ...
- Мусибат ё гунох сабабидан тушади ёки Аллох ўзи суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллох сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
- Эслолмадим бир дақиқага бормайди.
- Докторга қанча сажда қиласан? Сўзимга нотўғри тушунма, сажда хокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав хокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
- Ноилож кутаман.
- Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллохга эса бир минут хам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда хикояни тўхтатиб, бошқа ходисани баёнига ўтади.
Бир кун бу воқеани масжидда одамларга айтиб бераётиб, уларга савол бердим: Орангизда беш минут сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш минут сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин.
Хеч ким кўтармади. Умрида икки минут сажда қилганлар бўлса бехижолат қўлини кўтарсин, дедим. Хамма ерга қаради. Хеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ха, ўта тез айтилган “Субхана Роббиял аъла“ тасбехи бизнинг уч ёки беш секунд вақтимизни олади, деярли хаммамиз сажда учун 5 ё 10 секунд ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл хикоясига қайтади.
- Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: "Банданинг Аллохга энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар“ деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллохга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда бироз намоз ўқиди. Харамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Тахоратга чиқиб келай“ деб чиқиб кетди. Шу-шу у билан кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг холини сўрадим.
“Ўша куни тахоратга чиқиб кетган шеригимиз ха деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, хануз ундан дарак йўқ эди. Хар хил хаёлга бордик, нахот адашган бўлса. Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни қидиргани чиқиб кетдим, тахоратхонага бордим у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда хам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен хам икки ракаат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у хамон саждада экан. Беш дақиа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Роппа роса қирқ беш минут деганда саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.
- "Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак", деди. Хамширалар хар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор хайратланиб "бўлиши мумкин эмас" дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.

Қадрдоним! Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда..?

Манба: @din_nasixatdur

Ўтказиб юборманг
https://t.me/basmalatv