Get Mystery Box with random crypto!

Мирзиёев: Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийго | БАСЕ

Мирзиёев: Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарур

Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.

Дастур доирасида олийгоҳларнинг битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида амалиёт ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.

Бунда, нафақат ўзимиздаги олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз ҳам қамраб олинади.

Президент икки ой муддатда диплом ва меҳнат дафтарчаларини электрон маълумотлар базасига киритиш бўйича ҳам топшириқ берди.

Обуна бўлинг ва тезкор хабарларни кузатиб боринг

https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5