Get Mystery Box with random crypto!

Нос халтага яширилган 'бизнес' Самарқанд вилояти божхона бошқ | БАСЕ

Нос халтага яширилган "бизнес"

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг нос халтаси яширилган "бизнес"и фош бўлди. Фуқаро И.У. “яшил йўлак” орқали божхона назоратидан ўтаётганда, унинг ёнидан нос солинган халтача ичидан 8 дона “Трамадол” ва 4 дона “Лирика” психотроп дорилар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Обуна бўлинг ва тезкор хабарларни кузатиб боринг

https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5