Get Mystery Box with random crypto!

ШАЪБОННИНГ ЯРМИДАГИ ДУО. Шом намозидан кейин уч марта Йаасийн | 🌱 Barini Boricha

ШАЪБОННИНГ ЯРМИДАГИ ДУО.

Шом намозидан кейин уч марта Йаасийн сурасини ўқийсиз.
Биринчи ўқишда умрни узун ва баракали бўлишини ният қилиб ҳамда Аллоҳ таоло ўзи хоҳлайдиган ва яхши кўрадиган нарсаларга бизларни муваффақ қилишини, солиҳ бандалари қўлга киритган нарсаларга бизларни ҳам эга қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қиласиз.
Иккинчи ўқишда бало ва қийинчиликларни кўтаришини, фитналардан муҳофаза қилишини ва барча дардлардан асраб шифо беришини ният қилиб ўқийсиз.
Учинчи ўқишда ризқ ва кенгчиликни зиёда қилишини ва уни баракали бўлишини ҳамда одамларга муҳтож қилмаслигини ният қилиб ўқийсиз.

Мулоҳаза; Киши ўзининг умид қилган ниятларига қараб Йаасийн сурасини ўқишни истаганича зиёда қилиши мумкин. Шунингдек Аллоҳдан дунё ва охиратдаги ҳожатларини раво қилишини сўраб дуони кўпайтириши ҳам мумкин.
---
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy