Get Mystery Box with random crypto!

​​УММАТИМ ДЕНГ, РАСУЛУЛЛОҲ! Тўлса бир кун бу дунёнинг поймона | 🌱 Barini Boricha

​​УММАТИМ ДЕНГ, РАСУЛУЛЛОҲ!

Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,
Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.
Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ,
Намоз учун тоза бўлса, бўлди тупроқ.
Фақат сиздан бир нарсани сўрай муштоқ,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Минг бор шукур бугун шундай файзли куним,
Осойишта ўтди яна битта туним.
Аллоҳ тўкис қилиб қўйган бутун умрим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Мен қўрқаман қабримдаги тун, зулматдан,
Бир кун борар манзил жойим тор лаҳаддан.
Фақат сизда паноҳ бордир, бу қисматдан,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Жумаларга етказ мени, ё Аллоҳим,
Иншааллоҳ, саловатлар айтсин тилим.
Нурли бўлсин ҳақ қошига борар йўлим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

БАХТ
Пичирлаб саждада дуолар қилсам,
Коинот сукутга чўкиб тинглайди.
Сиз учун бахт нима буни билмадим,
Юрак бундан ортиқ бахтни билмайди.
Қаранг, Абу Толиб туғилгандан то,
Исломнинг йўлида нелар қилмади.
Лекин Аллоҳ унга кўрмади раво,
Бир бор калимани айтиб ўлмади.
Кимгадир бахт бериб синаркан Аллоҳ,
Кимга давлат бериб, фарзанд бермаган.
Аслида бахтмасми тақдири азал,
Бизни Муҳаммадга уммат қилгани.
Яна бир кун берди, яна бир фурсат,
Турибмиз бир куннинг остонасида.
Аллоҳ насиб этгай бизларга шояд,
Турайлик хуфтоннинг ниҳоясида.

РАСУЛУЛЛОҲ ҚАНДАЙ ЭДИ?!
Эй Абу Зар, маъюс тортди ғамдан кўнглим,
Бирор ишга бормай қолди ҳатто қўлим.
Бир тасалли излаб қолди телба дилим,
Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!

Ахир бир бор рўзғорлари ҳеч тўлмаган,
Умматидан бирор луқма кўп емаган.
Дийдорлари бизлар учун ризқ бўлмаган,
Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!

Айтинг бизга кўрк, тароват, савлатини,
Аллоҳ қандай чизиб қўйган сийратини?
Кўз олдимга келтирай бир суратини,
Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!

Лоқал бир бор тушларимда кўрсам эди,
Наҳот дийдор қиёматга қолган энди?
Умматлари дийдорига маҳтал бўлди,
Расулуллоҳ қандай эди, айтиб беринг?!


Умида Умарова
«Ҳилол» журналининг 9(42) сонидан

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!



Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy
https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy