Get Mystery Box with random crypto!

Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича да | Barcha o‘zbeklar

Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича дастлабки маълумот

Жорий йилнинг 08 феврал куни тахминан соат 15:45 ларда Миробод тумани Нукус - Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида 1979 йилда туғилган В.К. бошқарувида бўлган KIA русумли автомашина;
1959 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина;
ZEEKR русумли автомашина (ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилмоқда) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида KIA, Matiz, ҳайдовчилари ва ZEEKR русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Barcha_Ozbeklar