Get Mystery Box with random crypto!

​​ ​​​БУГУН УЛКАН САВОБЛАРНИ ҚӮЛГА КИРИТИШ УЧУН ТАЙЁР ФУРСАТ. | Marg'ilon Baraka Masjidi

​​ ​​​БУГУН УЛКАН САВОБЛАРНИ ҚӮЛГА КИРИТИШ УЧУН ТАЙЁР ФУРСАТ...

ЖУМА НАМОЗИГА ЭРТА БОРИШНИНГ САВОБЛАРИ ҲАҚИДА

Эй, мўмин биродарим! Жума намози нимаси билан улуғлигини биласизми?

Унинг фазилатларидан бири масжидга эртароқ боришликдир. Бунинг савоблари ҳақида Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар.
(Термизий ривояти)

Бу ҳадиснинг шарҳида муҳаддис уламолардан Ибн Ҳузайма ва бошқалар шундай дейдилар: «Биз Набий алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисларидан кўра савоби энг кўп кўрсатилган бошқа бирон ҳадисни билмаймиз».

Ушбу ҳадисга амал қилиш учун бугунги жума намозида тайёр фурсат борлигини эслатиш биз, мўминларнинг бурчимиздир. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур»
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Умр бўйи ушбу ҳадисга тўлиқ амал қилиш балки ҳаммага ҳам насиб этмас. Аммо, ҳеч бўлмаганда, бир марта бўлса ҳам шундай улуғ ажр-савоблардан баҳраманд бўлиш имконияти бугун ғаниматдир. Ғанимат дамларни бой берманг, азизлар!

Дониёр Файз

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

АНБА:
@Baraka_Masjidi
•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам тарқатинг! КАНАЛГА УЛАНИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAElC5eUuUgsLmd2S1g