Get Mystery Box with random crypto!

Айримлар 'фуқаро' ўрнига 'ватандош', дея бошлашди. Мен ҳам ват | Baqara surasi

Айримлар "фуқаро" ўрнига "ватандош", дея бошлашди. Мен ҳам ватандош деяпман. Кўз ва қулоқ ўрганиб, бу таъбир муомаламизга кириб кетади, иншааллоҳ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам исми хунук кишиларнинг исмини ўзгартириб берганлар. Ҳарбни (уруш) Ҳасанга (яхши), Асвадни (қора) Абязга (оқ), Ғоййни (адашган) Рошидга (адашмаган) алмаштирганлар ва ҳоказо.

Шояд биз ҳам хунук атамамиздан қутилиб бошимиз фақирликдан чиқса ва ҳаммамиз ватан атрофида бирлашиб, ҳақиқий ВАТАНДОШга айлансак.

@MubashshirAhmad