Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёлик 24 ёшли йигит ноткоин сотгани учун 10 суткага қа | 🇺🇿Bankxabar

Сурхондарёлик 24 ёшли йигит ноткоин сотгани учун 10 суткага қамалди

Telegram орқали ноткоин йиғиб, уни 800 минг сўмга сотган 24 ёшли талаба йигит 10 суткага қамалди. Криптоактивлар айланмасидаги қонунчиликни бузишда айбланган сурхондарёлик йигит бу иши ноқонуний эканини билмаганини таъкидлади.

Суд йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155−4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топди ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинланди.

Шунингдек, йигитга тегишли Galaxy A30 телефони ва банк пластик картаси тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Каналга уланиш @Bankxabar