Get Mystery Box with random crypto!

Асакабанк 'Ҳаёт матонатдан иборат' номли янги лойиҳани бошлабд | 🇺🇿Bankxabar

Асакабанк "Ҳаёт матонатдан иборат" номли янги лойиҳани бошлабди

Ушбу лойиҳанинг қаҳрамони ўзининг банк тизимидаги илк иш фаолиятини бошлаган Акмал Эргашев.

Акмал танлов босқичларидан муваффақиятли ўтиб, «Асакабанк» АЖ Дастурий таъминотларни жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассиси лавозимига ишга қабул қилинибди.

Эндигина 22 ёшга тўлган Акмални замонамизнинг чинакам қаҳрамони дейиш мумкин. Ҳаёт уни жиддий синовларга рўбару қилган бўлсада, у курашдан тўхтамаган.

Ушбу видеолавҳани кўриб, хулоса қилинг. Гарчи имконияти чекланган бўлсада, яшашда давом этиб, кўплаб мукофотларга сазовор бўлган Акмални соғлом бўла туриб, ҳеч нарсага ҳаракат қилмайдиган "айрим" ёшларга ўрнак сифатида кўрсатиш шарт!

Каналга уланиш @Bankxabar